Одам танасида умуртқанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ҳам, камайтириб кўрсатиш ҳам мумкин эмас. Буни худди на- фас олишнинг биз учун аҳамияти ҳақида беҳуда тортишиш- га қиёслаш мумкин. Умуртқа – асосий таянч, тик юриш, ҳа- ракатчанлик ва мувозанат гарови, шунингдек, соғлом ҳаёт кечиришимиз негизи. Айнан у одамнинг куч-қуввати ва чи- дамлилигини, ички аъзолари меъёрида ишлашини белгилаб беради. Умуртқани ҳаёт ичида ҳаёт дейиш мумкин. Мазкур китобда умуртқа ҳақида батафсил маълумотлар келтирилиб, уни соғломлаштириш масалалари атрофлича баён қилинган.